Республикамиз ҳудудларига чиққан ҳолда ташкил этилаётган сайёр қабуллар давом этмоқда. Навбатдаги ташриф Андижон вилоятининг Хўжаобод ва Хонобод туманларига уюштирилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг биринчи ўринбосари Бобир Каримов, Қўмитанинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг раҳбари Ш.Хайдаров ҳамда ҳудудий бўлинмаларнинг тегишли вакиллари иштирок этди.
Қабул давомида 50дан ортиқ фуқароларнинг мурожаати тингланди ва уларнинг аксарият қисми мутасадди ташкилотлар ва масъул шахслар томонидан жойида хал этилди. Қолганлари юзасидан назорат ишлари йўлга қўйилди.
Мурожаатлар асосан, соғлиқни сақлаш, иш билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, уй-жойларни расмийлаштириш, ҳамда коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар баён қилинди.
Масалан, “Дилкушор” қишлоғида яшовчи Д.Толипова эшитиш қобилияти мутлақо йўколганлиги ҳамда саломатлиги пасайганлиги сабабли 2гр. ногиронликка чиқарилиши, “Фитрат” МФЙда яшовчи Хўжаохунова Давлатхон уй хужжатларини расмийлаштиришда, “Фитрат” МФЙда яшовчи Абгаирова Феруза алимент ундирилиб берилиши бўйича мурожаат қилдилар.
Юқорида кўтарилган масалалар хал этиш юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Каримов ва ҳудудий бошқарма бошлиғи Ш.Ҳайдаровлар томонидан мутасадди ташкилот рахбарларига қилинган мурожаатларни белгиланган тартибда масъул ходимлар иштирокида атрофлича ўрганиб чиқиб амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят монополияга қарши курашиш бошқармасига маълумот тақдим этиш вазифаси юклатилди.
Сайёр қабул якунида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари ўтказилган сайёр қабулдан миннатдор бўлиб, ушбу қабулни ташкил этганларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.