Жорий йилнинг 19 июл куни Сирдарё вилояти Монополияга қарши курашиш бошқармасига Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Шоҳиста Исмоилованинг мурожаати келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, Ш. Исмоилова “Артел ” русумли совитгич сотиб олган ва “Самсунг сервис” МЧЖ томонидан хонадонига ўрнатган.
Бироқ совитгич ёқилганда уни ишламаётгани маълум бўлган. Шу куниёқ фуқаро Ш. Исмоилова совитгич сотиб олган дўконга мурожаат қилган. Маълумки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ нуқсонли товар ё алмаштириб берилиши ёки унинг қиймати қайтарилиши керак.
Бироқ, бу ҳолатда бунинг тамом акси бўлди. Истеъмолчининг саъё-ҳаракатлари самара бермади. Унинг бир неча маротаба турли идораларга қилган мурожаатлари жавобсиз қолди.
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг аралашуви натижасида, истеъмолчининг поймол бўлган ҳуқуқи тикланди – нуқсонли совитгич янгисига алмаштириб берилди