Қўмитанинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтган давр мобайнида рақобат тўғрисидаги қонун талабларини бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш ишлари давом эттирилди.
Бошқарма томонидан ўтказилган таҳлил ва ўрганишлар натижасида 23 ҳолат бўйича иш қўзғатилди ва 3 ҳолатда 514 млн. 938,7 минг сўм асоссиз даромад олингани аниқланди.
”Гулистон экстракт Ёғ” АЖ фаолияти ўрганилганда, жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 36-банди талабларини бузилиши ҳолатлари аниқланган. Натижада, ҳудудий бошқарма томонидан жамиятга асоссиз олинган 316 млн. 290,1 минг сўмни махсус ҳисоб рақамига ихтиёрий ўтказиб берилиш бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, ўрганиш давомида вилоят газ таъминоти корхонаси бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 36-банди талаблари бузилиши натижасида 79 млн. 129,2 минг сўм асоссиз даромад олингани аниқланди ва ҳудудий бошқарма томонидан асоссиз олинган даромадни қайта ҳисоб–китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди.