Жорий йилнинг 2 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт Конференцияси (ЮНКТАД) томонидан Covid-19 пандемияси вақтида ва ундан кейинги даврда рақобат тўғрисидаги қонун ва сиёсат бўйича вебинар ташкил этилди. Мазкур тадбирда Россия, Греция, Тунис, Албания каби мамлакатларнинг рақобат агентликлари, шунингдек, ЮНКТАД, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Монополияга қарши курашиш қўмитасини эса қўмитанинг раис ўринбосари Қорабоев Фаррух Эсоналиевич тақдим этди. Тадбир иштирокчилар турли мамлакатларнинг монополияга қарши курашиш органлари томонидан пандемия оқибатида юзага келган инқироз оқибатларини юмшатиш ва рақобат ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонунчилиги талабларига риоя етиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан маърузалар тингладилар ва фикр алмашдилар.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ва монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига ва истемолчиларга бўлган таъсирини юмшатиш бўйича олиб борилган турли йўналишлар тақдим етилди:
- Зарур дори воситалар ва дори-дармонлар нархларининг назорати,
- Асосий истеъмол маҳсулотлар нархининг назорати,
- Истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоли масалаларининг ечими,
- Биржа савдосига монопол ва юқори ликвидли маҳсулотлар киритиб бориш ва уни назорат қилиш,
Шунингдек Халқаро ҳамжамиятга мамлакатда рақобатни ривожлантиришнинг аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилди ва бу йўналиш мамлакат Президентининг сўнгги кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилинган янги туртки бўлиб, у иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда устувор вазифалар муҳокамасига бағишланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати