Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 29 мартдаги ПҚ–5043-сонли Қарорига асосан Шарахметов Шахрух Шатургунович Монополияга қарши курашиш қўмитаси Раиси этиб тайинланди.
Шарахметов Шахрух Шатургунович 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини тамомлаган.
2000-2001 йй. — Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, Услубият ва ҳуқуқий экспертиза бошқармаси бошлиғи.
2003-2005 йй. — Иқтисодиёт вазирлиги Ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва мониторинги бўлими бошлиғи ўринбосари.
2005-2006 йй. — Иқтисодиёт вазирлиги Макроиқтисодий параметрлар прогнозлари мониторинги бўлими бошлиғи ўринбосари.
2006-2007 йй. — Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармасининг ахборот-таҳлил гуруҳи мудири.
2007-2017 йй. — Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи.
2017-2018 йй. — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари.
2018-2019 йй. — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати бош консультанти.
2019-2019 йй. — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестицион ва ташқи иқтисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлинмаси бош консультанти.
2019-2020 йй. — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари.
2020-2021 йй. — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари.