Абдукадиров Санжар Ҳошимович – 1980 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топди. Наманган муҳандислик иқтисодиёти институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясини битирган. “ЎзЛиДеп” партияси аъзоси бўлган.
Узоқ йиллар давомида Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, Давлат мулки қўмитаси ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида фоалият олиб борган.
Айни кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қонун ҳужжатларини ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи лавозимида меҳнат қилаётган эди.
Кимгадир ака, ука, дўст ва ҳамкасб бўлган яқин қадрдонимиз биз сизни соғинамиз! Илоҳим оҳиратингиз обод бўлсин!
Сизнинг ортингизда қолган оила-аъзоларингиз ва яқинларингизга Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўзининг чуқур таъзиясини изҳор этади.