Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига «Bunyod Metan Gaz» МЧЖ бир муаммони ҳал этишда кўмак беришимизни сўраб мурожаат этди. Гап шундаки «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиали билан улар ўртасида деярли 91 миллион сўмга яқин суммалик тушунмовчилик ҳосил бўлган.
Яъни, «Bunyod Metan Gaz» МЧЖ вакиллари «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиали билан метан газини (СН4) етказиб бериш бўйича 2018-2019 йиллар учун шартнома тузган. Шартномага кўра, ҳар бир метан етказилишидан олдин, буюртмачи олдиндан пулуни тўлаши керак бўлган. Лекин, 2018 йилнинг 15 ноябр санасида метанга бўлган тариф нархи ошади, «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиали эса, буюртмачининг тўловни олдиндан амалга оширгани учун, имтиёзли даврини ҳисобга олмасдан янги тариф бўйича ҳисоб-китобни олиб борган.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси ҳодисани батафсил ўрганиб, «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиалига ўрнатилган тартибда «Bunyod Metan Gaz» МЧЖ томонидан амалга оширилган тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилишга кўрсатма берди. Натижада «Bunyod Metan Gaz» МЧЖ ҳисоб рақамига 90 074 978,28 сўм маблағ қайтариб берилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати