Монополияга қарши курашиш қўмитасига «KINDER» товар белгиси эгаси бўлган, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “FERRERO S.P.A.” компаниясидан «Master Banni/Bоnni» номли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «SWEET MASTER PRODUCT» ХК устидан мурожаат келиб тушди. аризада «SWEET MASTER PRODUCT» ХК ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг қадоқ ёрлиғи «KINDER» товар белгисига жуда ўхшаш эканлиги ва бу ҳолат истеъмолчиларни адаштириши мумкинлиги ёзилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “FERRERO S.P.A.” компаниясининг товар белгиси халқаро миқёсда рўйхатдан ўтган.
Ўрганишлар жараёнида ушбу иккита ташкилот бир товар бозори иштирокчиси ҳамда ўзаро рақобатчи ҳисобланишини аниқланди. Натижаларга асосланиб Махсус комиссия томонидан «SWEET MASTER PRODUCT» ХКга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига биноан иш қўзғатилди ҳамда ташкилот ушбу моддани бузган деб топилди.
Натижада, «SWEET MASTER PRODUCT» ХКга Комиссия томонидан Қонунга зид ҳаракатларни тўхтатиши ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати