Фарзанд тарбияси ота-онанинг муқаддас бурчи саналади. Лекин, баъзи ҳолларда тақдир тақозоси билан яъни онанинг вафоти, отанинг чет элга кетиши оқибатида, ушбу бурч оиладаги катта фарзанд бўйнига ҳам тушиши мумкин. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Ватан” МФЙда яшовчи Оминабону Нуриддинова ёш бўлишига қарамай оиласидаги барча катта юмушларни ўз бўйнига олиб, икки укасига ҳам ота, ҳам оналик вазифасини ўтаб келмоқда.
Оминабонунинг оиласига ўхшаш қийин вазиятга тушиб қолган оилаларга мамлакатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “Маҳаллабай” тизими орқали ёрдам бериш, турмуш тарзини яхшилаш каби бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Монополияга қарши курашиш қўмитасига бириктирилган Учтепа туманидаги 10 та маҳаллада, ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳайр саҳоват ишлари амалга оширилди. Хусусан, маҳаллалардаги 14 та хонадондаги беморларга зарур бўлган дори-дармонлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 та оилага умумий қиймати 18 миллионлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
ИНТЕРВЬЮ: Гулжаҳон Шариева – “Ватан” МФЙ раиси
Шулар билан бирга Қўмита томонидан маҳаллаларда “наъмунавий маҳалла” қиёфасини яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда у ерда янги кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш орқали “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларнинг бандилигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар давом этирилмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати