Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов тумани, Уч-тепа даҳаси, Янгиобод ҚФЙда истиқомат қилувчи фуқародан Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасига 4-сонли МТМда табиий газ таъминоти пастлиги юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат келиб тушган.
ИНТЕРВЬЮ: Нилуфар Жўраева – 4-сонли МТМ директори
- Монополия бошқармаси ходимлари иштирокида туман газ вакиллари билан биргаликда муассасамизга келиб, газ муаммоси бўйича текширув назорат ишларини олиб боришди. Ундан сўнг, газ таъминотида ўзгариш бўлди. Ҳозирда, боғчамиз ҳудудида газ таъминоти яхши. Барча хоналаримиз болалар талабига мос иссиқлик билан таъминланган.
Ҳудудий бошқарма мурожаатга кўра олиб борган ўрганишлари натижасида, газ босимининг пасайишига об-ҳавонинг совуб кетиши сабаб бўлган. Қўмита ходимлари ва “Ш.Рашидов тумангаз” ходимлари томонидан ҳудудни табиий газ билан таъминловчи газ қувурлари ва ундаги қурилмалар қайта кўрикдан ўтказилиб, табиий газ босими нормал ҳолатга келтирилган ва 4-сонли МТМнинг табиий газ таъминоти яхшиланган.
ИНТЕРВЬЮ: Рахим Қўчқоров – Жиззах вилоят ҳудудий бошқарма бош мутахассиси
- Жорий йилнинг 27 ноябр куни Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро газ таъминоти масаласида мурожаат қилган эди. Мурожаатда фуқаро фарзанди Шароф Рашидов туманидаги 4-сон болалар боғчаси тарбияланувчиси эканлиги ва газ таъминоти пастлигидан, фарзанди азият чекаётганлиги масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Шундан сўнг бизлар ҳудудий бошқарма ва “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали билан бирга ўтказилган ўрганишлар ва кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳозирги кунда мазкур муассасанинг газ таъминоти яхшиланиб, меъёр даражасига келтирилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати