Жорий йилнинг 25-26 ноябр кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида, Туркия рақобат бошқармаси ҳамда БМТнинг савдо ва ривожланиш Конференцияси (ЮНКТАД) билан ҳамкорликда рақобатнинг долзарб масалаларига бағишланган Халқаро форум ўтказилди.
Форум доирасида монополияга қарши курашиш ташкилотларининг етакчи мутахассислари, соҳада фаолият олиб бораётган олимлар ва иқтисодчилар ўзларининг билим ҳамда кўникмаларини иштирокчиларга тақдим этишди. Шунингдек, мазкур тизимда қонун бузилишлари, картель ташкилотларига қарши курашишда Жаҳон тажрибасидан фойдаланиш ва соҳани рақамлаштириш борасидаги илғор технологиялар билан таништиришди.
Мазкур форумда, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тартибга солинадиган нарҳлар ва тарифларни таҳлил ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Худойбердиев Камолиддин Устемирович ҳам иштирок этди.