“Хитой Бешбармоқ қурилиш материаллар” МЧЖ хорижий корхонасининг 2021 йил 19 январда “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Булунғур туман электр тармоқлари корхонаси томонидан 2020 йил декабр ойида ўтказилган ўрганишда электр энергиясига уланиш схемалари нотўғрилиги аниқланиб, далолатнома асосида 1215000,0 минг сўмлик асоссиз тўловлар ҳисобланаётганлиги тўғрисидаги мурожаати келиб тушган.
Мурожаатда келтирилган ҳолатларни “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд вилоят бўлими билан биргаликда ўрганиш натижасида, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Булунғур туман электр тармоқлари корхонаси томонидан қайта ҳисоб-китоб далолатномаси асосида хорижий корхонага ҳисобланган 1215000,0 минг сўмлик тўлов суммасининг 825498,0 минг сўми асоссиз қонунга зид равишда ҳисобланганлиги аниқланди, ушбу асоссиз ҳисобланган тўловлар “Хитой Бешбармоқ қурилиш материаллар” МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати