Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасига Булоқбоши туманида истиқомат қилувчи М. Сатторов номидан, уйида газ таъминоти йўқлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.
Уни ўрганиш мақсадида Қўмита Матбуот хизмати ҳудудий бошқарма ходимлари билан келтирилган манзилга боришди.
Аниқланишича «Шоҳгузар» маҳалласида табиий газ таъминоти етказилган бўлиб (шу ўринда маълумот: бундан бир неча йил аввал, айнан, мана шу туманда табиий газ кони топилган), мурожаатчи М. Сатторов хонадонида 150 метр газ қувуру йўқлиги сабаб, газ таъминоти етиб бормаган экан. Бу эса Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги, Табиий монополия ҳақидаги ва Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш Қонунларини бузилишига олиб келган.
25 феврал куни Қўмитанинг ҳудудий бошқарма вакиллари, туманнинг газ таъминоти бошқармаси ва туман ҳокимиятининг қурилиш бўлими мутахассислари мурожаатчининг манзилига боришди ҳамда етмаётган қувурлар ўрнатилди. Эндиликда фақатгина битта иш қолган, у ҳам бўлса, ана шу қувурга газ таъминотини бериш!
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати