Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги №249-сонли “Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятга эга товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхати тасдиқланиб, ушбу рўйхатга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бюджет ташкилотларига, давлат буюртмаси бўйича пахта хомашёси ва дон етиштирадиган фермер хўжаликлари, “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ, “Тошшаҳартрансхизмат“ АЖга, маиший чиқиндиларни тўплаш ва ташиш бўйича давлат корхоналарига сотиладиган, шунингдек, бошқа истеъмолчиларга чакана нархда сотиладиган дизель ёнилғиси ҳам киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги №ПҚ-4484-сонли “ Товар-хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги “ПҚ-3386-сонли қарорига биржа савдоларида дизель ёнилғисини сотишни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сонли “Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2 бандига мувофиқ, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилиниши назарда тутилган. Ўз навбатида, ушбу бандда дизель ёнилғисини бошқа истеъмолчиларга чакана нархда сотиш кўзда тутилмаган.
Шундай қилиб, дизель ёнилғисини чакана нархлари тартибга солиш бекор қилинган. Яъни, дизель ёнилғиси автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари томонидан эркин-шартномавий нархларда сотилади, бунда мазкур шохобчалар Аи-91 маркали дизель ёнилғиси – автомобил бензини ва суюлтирилган газни сотиб олиш учун биржа савдоларида қатнашадилар.