1. Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти худудий бошқармаси томонидан Пахтаобод савдо сотиқ” МЧЖнинг мурожаати ўрганилганда Избоскан туман Чувама мурувват уйи томонидан аутсорсинг хизмати учун бошланғич нарҳи 1 миллиард 428 миллион 472 минг сўмлик танлов ўтказилгани, иштирокчилар ўртасида ўзаро олдиндан келишув аломатлари борлиги аниқланди. Бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб, мазкур танлов бекор қилиниши ҳақида кўрсатма берилди.
2. Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Digital Security Systems” МЧЖнинг мурожаати ўрганилганда куйдагилар аниқланди. Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш Бухоро шаҳар бўлими томонидан бошланғич нарҳи 796 миллион 800 минг сўмлик маҳаллаларда кузатув камераси ўрнатиш хизмати бўйича эълон жойлаштирилган. Аниқланганларга кўра, иштирокчилар ўртасидан ғолибни танлашда бир нечта қонунбузилишига йўл қўйилган. Ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганишлар ўтказиб, қонунбузилишига йўл қўйган мутасадди ташкилот вакилларига нисбатан маъмурий жазо қўллаш учун ҳужжатларни Судга юборган.
3. Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2019-2020 йиллар даврида тадбиркорлик субъектларига газ таъминоти филиаллари томонидан шартномаларда белгиланган тартибда газ таъминоти ҳажмларида етказиб берилиши ҳамда тарифларни тўғри қўлланилиши юзасидан электрон сўров йўли билан ўрганишлар ўтказилди. Натижада, қўлланилган нотўғри тариф нархларидан 18 та тадбиркорлик субъектларидан ортиқча 418 миллион 668 минг сўм асоссиз даромад олингани аниқланиб, мазкур маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишга эришилди.
4. Асоссиз олинган даромад Тошкент вилоятида ҳам аниқланди. Унда “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари”АЖ Оҳанганрон шаҳар электр таъминоти корхонаси “Темир ота” ХКдан асоссиз олинган 35 миллион 478 минг 090 сўм маблағни корхонага қайтаришга эришилган.
5. Электр таъминоти билан боғлиқ яна бир ҳолат Фарғона вилоятида содир бўлди. “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан ҳудудда фаолият олиб борувчи 62 та оилавий корхоналарга нисбатан қўлланилган нотўғри тариф нархлари натижасида, 96 миллион 453 минг 462 сўм маблағ асоссиз маблағ ундирилган. Ушбу сумма ҳозирги кунда ҳудудий бошқарма томонидан ўз эгаларига қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати