Монополияга қарши курашиш қўмита тизимида ишловчи ходимларнинг соғлом турмуш-тарзини кенг тарғиб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Қўмитанинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасида ҳам ходимлар ўртасида турли спорт ўйинлари ва соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш ва уларни ўтказиш бўйича етарлича шарт-шароитлар яратилиб, ходимларни спортга бўлган қизиқишларини орттириш юзасидан турли спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Ҳудудий бошқарма ходими Абдуллаев Азамхон Хусан ўғли ҳам ўзи қизиққан Турон якка кураши бўйича жорий йилнинг 21-23 май кунлари Бухоро вилоятида ўтказилган Ўзбекистон чемионатида қатнашиб, 95 кг вазнда ўтказилган шиддатли жангларда қатнашиб, фаҳрли 1-ўринни олиб, Ўзбекистон чемпионлиги унвонини қўлга киритди.
Шу ўринда, А. Абдуллаев 2019 йилда 20-23 март ва 2020 йил 19-21 ноябрь кунлари Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида ўтказилган Турон якка кураши бўйича Ўзбекистон чемионатида 95+ кг вазнда ўтказилган беллашувларда ҳам қатнашиб, иккала мусобақада ҳам фаҳрли 1-ўринни эгаллаб, шу вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган эди.
Бундан ташқари, 2019 йилда сентябрь ойида Фарғона вилояти ҳарбий қисмларида ўтказилган Қўл жанги бўйича вилоят чемионатида қатнашиб,
95+ кг вазнда ўтказилган мусобақада эса фаҳрли 2-ўринни қўлга киритган.
Қўмита томонидан мазкур ходимга келгуси ишларида ривожлар тилаб, халқаро мусабоқаларда ҳам фаҳрли ўринларни эгаллашига умид билдирамиз.
Ҳеч бир нарса мамлакатни спортчалик тез дунёга танита олмайди!
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати