2019 йил сентябрь ойида Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратига хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб олиш ва қўшиб юбориш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 27 та мурожаатлар келиб тушди. Шундан, 26 таси устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир мурожаатлар бўлса, 1 таси хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга доир.
Ушбу мурожаатлар Қўмита томонидан ўрганиб чиқилиб, 14 таси бўйича тузиладиган битимларга монополияга қарши органнинг розилиги талаб этилмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган бўлиб, 10 та мурожаат юзасидан Қўмитанинг масъул бошқармаси томонидан тегишли бозорлар чуқур таҳлил қилиниб, Қўмита махсус комиссиясининг тегишли қарорлари билан битимларга розилик берилган.
Монополияга қарши орган томонидан олдиндан розилик берилган битимларнинг умумий қиймати мазкур ойда 741,8 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 277,6 млрд. сўмлик (37,4 фоиз) битимлар хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.