Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти бошқармасига жорий йилнинг 10 феврал санасида, вилоятнинг Косонсой тумани, “Узун” МФЙ аҳолисидан табиий газ билан боғлиқ муаммоларга дуч келишаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Қўмита ходимлари ва “Наманган Ҳудудгаз” АЖ вакиллари, кўрсатилган манзилга чиқиб вазият ўрганилди. Ўрганишлар натижасида, “Наманган Ҳудудгаз” АЖ берган хулосага кўра ҳудудга табиий газ етказиб беришнинг техник имкониятлари чекланганлиги аниқланди.
Шундан сўнг, ушбу ҳудудга суюлтирилган газ билан таъминлашга қарор қилинди. 20 февралдан эса, истеъмолчиларга суюлтирилгаз етказиб бериш бошланди.
Шу ўринда маълумот: етказиб берувчи газ баллонларини истеъмолчиларга нақдсиз асосда ижарага беради. Ўз навбатида истеъмолчи фақатгина ишлатган газ миқдорига пул тўлайди. Суюлтирилган газни етказиб бериш эса, бир ойда бир маротаба деб белгиланган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати