Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда бензин нархларига таъсир қилувчи омилларни, шу жумладан бозор иштирокчиларининг нархларни сунъий ўсишга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларини аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади.
Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар бўйича қўшимча ахборот, 2021 йил 16 ноябр куни Ўзбекистон товар-хомашё биржаси билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилаётган Юқори ликвидли ва монопол товар ва хомашёлари биржа савдоларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган матбуот анжуманида берилади.