Агар бозор раҳбарияти тадбиркорни таъмирлаш ишлари ҳақида олдиндан огоҳлантирганда…
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи якка тадбиркордан бир муаммони ҳал этишни сўраб мурожаат келиб тушди.
Фуқаро якка тадбиркор сифатида “Янгиер шахар деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида фаолият кўсатиб, гўшт маҳсулотларини “Элга хизмат” мобиль дўкони орқали сотиш билан шуғулланган. Ҳеч ким томонидан огоҳлантиришсиз эса, уни ана шу дўконини бозордан олиб чиқиб ташлашган.
Ўрганишлар давомида бозор ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ва ушбу ишлар ўз ниҳоясига етгач, ҳар бир тадбиркорга алоҳида дўконлар ажратилиши аниқланган.
Бундан ташқари Янгиер шаҳри ҳокимияти томонидан барча бозордаги тадбиркорларга “Янгиер шахар деҳқон бозори” МЧЖ ҳудудида, таъмирлаш ишлари якунлангач алоҳида дўконлар ажратилиши кўзда тутилган экан. Ҳусусан, мурожаат қилган тадбиркорга ҳам, шунингдек, янги қурилаётган янги икки қаватли “Савдо мажмуаси” ҳудудида ҳам ижара асосида алоҳида дўкон бериш режалаштирилган экан.
Бугунги кунда келиб мурожаатчида ҳеч қандай эътирозлар йўқ.
Қиссадан ҳисса шуки, бу каби мурожаатларни олдини олиш учун шунчаки бозор маъмурияти тадбиркорларга режалаштирилган таъмирлаш ёки қайта қуриш ишларини олдиндан айтиб огоҳлантириб қўйганида, шунча оворагарчилик бўлмасдан, барча ишлар якунланган сўнг, ҳаммаси ўз изига тушиб кетарди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати