Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” Унитар корхонаси томонидан 2019 – 2020 йиллар давомида товар(ишлар, хизматлар)лар харидини амалга оширишда Ўзбекистон Ресубликаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида олиб борилди.
Мазкур корхона томонидан 2019-2020 йиллар мобайнида ўз эҳтиёжи учун товарларни (қурилиш материаллари, эҳтиёт қисмлар, хўжалик моллари, дизель ёнилғиси, канцелярия моллари, мебел анжомлари, йўл белгилари ва бошқа маҳсулотлар)харид қилишда ва объектларда бошқа корхоналарга тегишли бўлган машина–механизм ва автотранспорт хизматларидан фойдаланишда вилоят ва республика ҳудудида фаолият олиб бораётган бошқа корхоналар билан икки томонлама тузилган шартномалар асосида олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг
16-моддасида бюджет буюртмачилари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб- тамойилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, корпоратив буюртмачилар, давлат корхоналари, Устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар–давлат харидларининг субъектлари ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган. Ушбу моддада давлат буюртмачиси давлат харидларини амалга оширишда махсус ахборот порталига эълон жойлаштириши шартлиги, 23-моддасида давлат харидлари электрон дўкон, аукцион, танлов ва тендер асосида амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.
Бироқ, Бухоро ЙМФУК “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг талабларига зид равишда 2019 йилда 31.413.366.209,0 сўмлик ва 2020 йилда 33.420.096.221,0 сўмлик товарлар аукцион савдоларисиз ва хизматлар танлов (тендер) савдоларисиз тўғридан-тўғри харид қилиш бўйича шартномалар имзоланиб харидлар амалга оширилганлиги қайд этилди.
Мазкур ҳолатлар бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда ҳаракатларини, шунингдек инсофсиз рақобатни тақиқлаш бўйича қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича махсус Комиссияси Бухоро ЙМФУК томонидан қайд этилган қонунбузарликни бартараф этиш ва келгусида мазкур қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати