Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан давлат иштирокини камайтириш, алоҳида эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш, хусусийлаштириш ва давлат хусусий шериклик механизмларини қўллаш орқали рақобат муҳитига ижобий таъсир этувчи таклифлар ишлаб чиқилди.
Мазкур таклифлар транспорт, саноат, алоқа, коммунал соҳа, молиявий хизматлар, шу жумладан валюта айирбошлаш ва бошқаларни ўз ичига олган (илова қилинади).
Шунга кўра, рақобатни ривожлантириш билан боғлиқ аниқ ва конструктив таклифлар мавжуд бўлса, info@antimon.gov.uz
электрон манзили ёки (71) 207-47-00 (ички 250, 251) рақами орқали беришингиз мумкин.
2022-2026 йилларда хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали
мавжуд монополияларни бартараф этиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р | Фаолият турлари номи | Амалга ошириладиган чора-тадбирлар |
Хусусий секторга ўтказиладиган, шу жумладан, давлат хусусий-шериклик асосида бериладиган фаолият турлари рўйхати |
||
1. | Аэровокзал ва вокзал олди комплексларини юритиш хизматлари | 1. Аэропортларда хизмат кўрсатиш имкониятларидан фойдаланиш даражасининг юқорилиги ва пастлигидан келиб чиқиб, самарали фаолият юритаётган ва паст қувватли аэропортларни ягона лотларга (“пакет усули”) бирлаштириш орқали давлат-хусусий шериклик асосида хусусий инвесторларни жалб қилиш.
2. Давлат ихтиёрида сақлаб қолинадиган аэропортларда “хэндлинг хизматлари”ни (ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш, самолётда овқатлантириш, юкларни саралаш ва тайёрлаш ва бошқалар) ва ҳаво кемаларини ёқилғи билан таъминлаш хизматларини кўрсатишга хусусий секторни очиқ танловлар асосида жалб қилиш чораларини кўриш. |
2. | Иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш | “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги иссиқлик электр станцияларидаги давлат улушларини сотиш ёки давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни жалб қилиш.
|
3. | Марказлашган тартибда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб бериш хизмати | 1. Иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматларини марказлаштирилган тартибда кўрсатилишининг имконияти мавжуд бўлмаган ёки иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлган жойларда локал иситиш тизимларига ўтиш.
2. Марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимига давлат- хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш. |
4. | Электр энергиясини ишлаб чиқариш | 1. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналарни хусусийлаштириш ;
2. Электр энергиясининг тарифлари шаклланишининг янги бозор механизмларига ўтиш 3. Электр энергиясини сотиш бўйича улгуржи бозор механизмини шакллантириш, бунда анъанавий ва муқобил манбалар ҳисобига ишлаб чиқариладиган электр энергиясини инобатга олиш.
|
5. | Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари | 1. Ичимлик сув таъминоти корхоналарни хусусийлаштириш ёки давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни жалб қилиш;
2. Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифлари шаклланишининг янги бозор механизмларига ўтиш |
6. | Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган газ етказиб бериш | Суюлтирилган газни тўлдириш ва ташиш хизматларини хусусий секторга бериш |
7. | Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш | 1. Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш бўйича ягона ваколатни бекор қилиш.
2. “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ таркибидаги 14 та ҳудудий тайёрлов бўлимларини мустақил хўжалик юритувчи субъекти сифатида ажратиб чиқариш ҳамда улардаги давлат улушини хусусий реализация қилиш.
|
8. | Нефть маҳсулотларини сақлаш | 1. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтбазаларидаги давлат улушини кейинчалик хусусий секторга сотиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиш, бунда давлат захираси учун зарур бўлган нефтбазаларни сақлаб қолиш.
2. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефтбазаларнинг нефт сақлаш инфраструктураларидан нефть маҳсулотларини сотадиган тадбиркорлик субъектларини эркин фойдаланишини таъминлаш тартибини жорий этиш, бунда танлов ва давлат-хусусий шерикчилик механизмидан фойдаланиш. |
9. | Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш | 1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш фақат Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг пудратчи ташкилотлари томонидан амалга оширилиши бўйича амалдаги тартибни бекор қилиш.
2. Йўл қурилишига давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторни жалб қилиш. |
10. | Йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари ва бошқа техник воситаларни ишлаб чиқариш | Йўл белгилари, ахборот кўрсатгичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш фақат “Uzavtoyo‘lbelgi” ДУК томонидан амалга оширилиши бўйича амалдаги тартибни бекор қилиш. |
11. | Ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш | 1. Ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш фақатгина битта корхона томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган талабни бекор қилиш.
2. Тенг рақобат шароитини яратиш ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ушбу фаолият билан шуғулланишга рухсат бериш. |
12. | Мобил алоқа ва интернет тармоғига уланиш хизматларини кўрсатиш | 1. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, виртуал уяли алоқа операторидан фойдаланишга рухсат бериш.
2. База станциялари қурмасдан мавжуд алоқа операторларидан бирининг тармоғига кириш имконияти бериш. 3. Мобил алоқа хизматларни кўрсатиш учун лицензия талабларини соддалаштириш, амалдаги тўлов ва солиқ миқдорларини қайта кўриб чиқиш 4. Интернетга симли улаш бозорида табақаланишни бартараф этиш. Бунда, “Ўзтелеком” АЖга фақат халқаро Интернет тармоғига (улгуржи поғонада) улаш хизматларини қолдириш 5. “Ўзтелеком” АЖнинг чакана бозордаги “Узонлайн” савдо белгиси остидаги хизматларни алоҳида мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида бўлиб чиқариш ва бошқа бозор иштирокчиларга нисбатан тенг рақобат шароитини яратиш. 3. Интернет ва телекоммуникация инфратузилмасидан хусусий секторга эркин ва тенг равишда фойдаланишни таъминловчи қоидаларни жорий қилиш. 6. Кенг полосали оптик толали тармоқларни ётқизишни хусусий сектор учун жозибадарлигини ошириш ва симли Интернет инфратузилмасини ривожлантириш учун амалдаги шартларни эркинлаштириш ва имтиёзларни жорий қилиш. |
13. | Қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш ҳамда қайта ишлаш хизмати | Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таркибидаги давлат унитар корхоналарини хусусий секторга ўтказиш. Бунда, хусусан қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш хизматини жаҳон тажрибаси асосида чиқинди таркибидан келиб чиқиб алоҳида йиғиши кўзда тутиш. |
14. | Ҳайдовчиларни ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш | Тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида хусусий тиббиёт муассасаларига ушбу фаолият билан шуғулланишга учун рухсат бериш. |
15. | Валюта айирбошлаш хизматлари | Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишини олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш. |
16. | Темир йўлда ташишда қўшимча хизматларни кўрсатиш | 1. Экспедиторлик фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш.
2. Темир йўлда ташишда қўшимча хизматлар, хусусан вагонлар ва контейнерларни ташиш учун тайёрлаш, ювиш, тозалаш ва таъмирлаш, темир йўл тарозилари хизматларини кўрсатиш, юкларни саралаш, қадоқлаш ва тайёрлаш, вагонларда овқатлантириш ва бошқа хизматларни кўрсатишда хусусий тадбиркорларга кенг йўл очиш. |
17. | Давлат экологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш (айрим атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг фаолият турлари). | 1. Экологик экспертизаси ўтказиш соҳасида аккредитация тизимини жорий қилиш;
2. Жавобгарликни мажбурий суғурталашни жорий қилган ҳолда экологик экспертизаси хизматини тўлиқ хусусий секторга бериш. |
18. | Туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлаштириш | 1. “Turizm xizmatlarini sertifikatlashtirish markazi” ДУКга берилган эксклюзив ҳуқуқини бекор қилиш.
2. Туризм ва спорт вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотлар томонидан туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлаштириш хизматни амалга оширилишини кўзда тутиш. |
19. | Электр техника ускуналари ва қурилмаларини марказлаштирилган тартибда харид қилиш | 1. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимидаги ташкилотлар буюртмасига асосан амалдаги фақат “Энерго-РЭС” МЧЖ томонидан электр техника ускуналари ва қурилмаларини, шунингдек, бутловчи буюмлар ва материалларни ҳамда импорт товарларини (ишлар, хизматлар)ни марказлаштирилган тартибда харид қилиш тартибини бекор қилиш.
2. Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимидаги ташкилотлар томонидан электр техника ускуналари ва қурилмаларини, шунингдек, бутловчи буюмлар ва материалларни очиқ тендер ва танлов савдолари орқали сотиб олиш тизимини жорий қилиш орқали ушбу ташкилотлар ортиқча харажатларини камайтириш. |
20. | Сертификатлаштириш хизматлари | 1. Аккредитация объекти аккредитация қилинганида “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДК ва мувофиқликни баҳолаш органлари ўртасида тузилган шартномага кўра аккредитация белгисини қўллаганлик учун кўрсатилган пуллик хизматлар тушумининг 5 фоизи миқдоридаги ажратма бекор қилиш. 2. Мувофиқликни баҳолаш органларига мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик миқдорини камайтиришни кўриб чиқиш. |
21. | Минерал ўғитларни экспорт қилиш | 1. Амалдаги “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган минерал ўғитларни экспортга “Ўзкимёимпекс” МЧЖ томонидан етказиб бериш тизимини тугатиш ва ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини ташқи бозорларга эркин экспорт қилиш имконини бериш ва экспорт географиясини кенгайтириш.
2. “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда чет эллардан ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар товарлар, хизматлар харид қилишни ташкиллаштирилиши фақат “Ўзкимёимпекс” МЧЖ томонидан амалга оширилишини тўхтатиш ва корхоналарга очиқ танловлар асосида етказиб берувчиларни мақбул нархларда танлаш имконини бериш. |
22. | Ўлчаш воситаларини қиёслаш | Ўлчаш воситаларини қиёслаш хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан кўрсатилишини кўзда тутиш. |
23. | Қурилишда шаҳарсозлик нормалари ва технологик талабларга риоя этиш устидан назорат | Тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида қурилишда шаҳарсозлик нормалари ва технологик талабларга риоя этиш устидан назоратни хусусий сектор томонидан амалга оширилишига рухсат бериш. |
24. | Товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат бериш | Экспорт қилинаётган товарларга сертификат бериш функциясини хусусий сектор субъектлари томонидан ҳам амалга оширилишига рухсат бериш |
25. | Дон ва дон маҳсулотларини, пахта маҳсулотларини,
қишлоқ ҳўжалиги уруғларини сертификатлаштириш |
Дон ва дон маҳсулотларини, пахта маҳсулотларини, қишлоқ ҳўжалиги уруғларини сертификатлаштириш хизматларини амалга оширилишини хусусий сектор субъектлари томонидан ҳам амалга оширилишига рухсат бериш. |