Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасига жорий йилнинг 22 январь куни Андижон вилояти, Избоскан туман, Қўшкўприк МФЙ да яшовчи фуқароларнинг суюултирилган газ икки ойдан буён берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат йўллаган эди.
Бошқарманинг Уй-жой коммунал хизматлар, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини химоя қилиш бўлими ходими Ў.Қаюмов ва хизмат кўрсатувчи ташкилоти билан хамкорликда зудлик билан манзилга етиб бориб аҳолининг сарсонгарчиликларига барҳам берилди.