Монополияга қарши курашиш қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ва ходимлари учун коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича йўриқнома»сини ўрганиб, унда қонун бузилиш ҳолатларини аниқламади.
Махсус комиссиясининг қарори ва қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, айрим ҳолларда давлат буюртмачилар томонидан тўғридан–тўғри харидларни амалга оширишлари мумкин.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори иловасининг (Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати) 13 бандида «Эпидемияга қарши (шу жумладан ветеринарияга оид) препаратлар, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш учун кимёвий воситалар, шунингдек, фавқулодда ҳолатларда ваколатли органлар томонидан тасдиқланадиган табиат ҳодисалари, эпидемиялар, касалликлар тарқалишининг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш учун бошқа зарур товарлар (ишлар, хизматлар)» киритилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати