Сўнги вақтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда давлат ҳаридларидаги қонунбузилишлари билан боғлиқ хабарлар кенг тарқаляпти. Шуларни инобатга олиб, Қўмита томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида шу йўналишда амалга оширган ишлари хусусида қисқача маълумот бериб ўтаман.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги “Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича кўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6019-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг худудий бошқармалари зиммасига, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда алоҳида тартиб ўрнатилган стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харидлари устидан давлат назоратини олиб бориш вазифаси юклатилган.
Шунга кўра Қўмита томонидан Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг http://xarid.uz/ сайтида, харид якунлари бўйича ғолиб ташкилотнинг маълумотлари, таъсисчиси ва бенифицарлари тўғрисидаги маълумотларнинг доимий равишда таҳлили йўлга қўйилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ўтказилаётган харидлар бўйича http://xarid.uz махсус ахборот порталидаги маълумотларни мониторинг қилиш жараёнида Шуманай туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2021 йил 17 май санасида жойлаштирилган эълон бўйича ўтказилган танлов савдосида 3 та талабгорлар ўз таклифлари билан иштирок этганлиги ва танлов натижасига кўра «AYNURA KOSHKINBAYEVNA» МЧЖ ғолиб деб топилиб тегишли баённома расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.
Қўмита ходимлари томонидан танловда иштирок этган барча иштирокчиларнинг таъсисчилари ва раҳбарлари тўғрисида маълумотлар ўрганилганида иштирокчиларнинг олдиндан тил бириктириш аломатлари борлиги аниқланди, яъни танловда қатнашган 3 та ташкилотларнинг раҳбари битта шаҳс эканлиги маълум бўлди. Бу ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддаси талаблари бузилишига сабаб бўлган.
Яъни манфаатлар тўқнашуви ва инсофсиз рақобатга олиб келган. Ҳар ҳил номдаги ташкилотларнинг танловга қатнашганлиги билан уларнинг асл эгаси якуний бенефициари бир бўлиши танловнинг наҳолол ўтганлигидан дарак.
Натижада Қўмита томонидан Шуманай туман тиббиёт бирлашмасидан вазият бўйича олинган маълумотлар асосида иш қўзғатилиб, ўтказилган танловни ва “Айнура Кошкинбаева” МЧЖ ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш ва такроран танлов ўтказиш юзасидан кўрсатма берилган.
Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида Қўмитанинг савдоларни назорат қилиш бошқармаси томонидан сув ҳўжалиги, уй жой коммунал хўжалиги, қурилиш ва йўл қурилиши соҳаларидаги давлат корхона, муассаса ва ташкилотларида, шунингдек Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг http://xarid.uz/ сайтида, харид якунлари бўйича ғолиб ташкилотнинг маълумотлари, таъсисчиси ва бенифицарлари тўғрисидаги маълумотларнинг ҳалол рақобат тамойиллари талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари ўтказилди.
2021 йил 5 ойда давомида жами 8,1 мингта тендер (танлов) савдолари ўрганилиб ундан 4,1 мингта ҳолатда камчилик аниқланди.
Камчиликларнинг 55 фоизи қурилиш ишлари бўйича савдоларда қолгани қисми эса товар ва хизматларни харид қилишда аниқланган
Аниқланган қонун бузилишлари қуйидагилардан ташкил топган:
- давлат харидалари тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш (67,7%); 67 бутун ўндан 7 фоиз
- савдоларнинг ташкилотчилари ва (ёки) буюртмачилари томонидан савдолар иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш (2,6%); 2 бутун ўндан 6 фоиз
- савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш (3,2%);уч бутун ўндан икки фоиз
- иштирокчилар ўртасида аффилланганлик ҳолатлари (13,7%);ўн уч бутун ўндан етти фоиз
- буюртмачи ва иштирокчилар ўртасида аффилланганлик ҳолатлари (6,0%);
- савдо ўтказмасдан тўғридан тўғри шартнома тузишнинг асоссиз ҳолатлари (5,2%);беш бутун ўндан икки фоиз
- рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган бошқа турдаги ҳаракатлар (1,7%).бир бутун ўндан 7 фоиз
Шу ўринда яна бир маълумот, Қўмита учун, давлат харидларини амалга оширишда иштирок этаётган аффилланган шахсларни аниқлашга хизмат қилувчи http://demoreport.uzex.uz электрон тизими жорий қилинди. Ушбу тизим орқали харидлар ижрочилари тўғрисидаги маълумотларни (харид ғолиби, унинг СТИР рақами, бенифициари ва таъсисчиси ва уларнинг СТИР рақами) доимий мониторинги амалга оширилмоқда.
Монополияга қарши кураши курашиш қўмитаси