Ижтимоий тармоқлар орқали Рақамли таълимни ривожлантириш маркази томонидан бошланғич нархи 1,2 млрд сўмга яқин бўлган “IТ таълим марказларига субсидия бериш (IТ talents) ахборот тизимини такомиллаштириш орқали “IТ-Istedod”, “Uzbekcoders” ва “IТ-shaharcha” модулларини яратиш бўйича” ўтказилган танлов юзасидан танқидий мурожаат қолдирилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунига асосан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Иш белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.