«Ўзбекистонда рақамли платформаларнинг монополияга қарши тартибга солишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги тадбир давомида Қўмита раиси ўринбосари Фаррух Карабаев яқинда кучга кирган Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1-майдаги “Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Низомига мувофиқ товар ва молия бозорларида рақамли платформа операторининг устун мавқеини ва устун музокара кучини эътироф этиш ҳамда рақобатнинг чекланишига ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатларни аниқлаш тартиби юзасидан маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида иштрокчилар масъуллардан ўзлари қизиқтирган савол юзасидан жавоб олишди. Тадбир мунозарали савол-жавоблар билан қизғин рухда бўлиб ўтди.