Ҳудудий бошқармага “EASY-CONTRACT” МЧЖнинг Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2020 йил 11 декабрдаги тиббиёт (асбоб-ускуналари) жихозлар харид қилиш бўйича танлов савдолари Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда ўтказилганлиги тўғрисидаги мурожаати келиб тушган.
Мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш натижаларига кўра, Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бошланғич қиймати 1224000,0 минг сўмлик тиббиёт (асбоб-ускуналари) жихозлар харид қилиш бўйича савдолар ўтказилиши тўғрисида 2020 йил 1 декабрда dxarid.uzex.uz Товар хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича электрон савдосига эълон жойлаштирилганлиги, бироқ “EASY-CONTRACT” МЧЖнинг тижорат таклифлари Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2020 йил 9 декабрда қабул қилиб олинган бўлсада, 2020 йил 11 декабрда ўтказилган танлов савдоларида харид комиссияси томонидан мазкур тадбиркорлик субъектининг тижорат таклифлари кўриб чиқилмаганлиги ва баённомада акс эттирилмаганлиги натижасида “EASY-CONTRACT” МЧЖ танлов савдосидан асоссиз равишда четлаштирилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси харид комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг
14-моддаси талаблари бузилишига йўл қўйилган деб топилиб, харид комиссиясига Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 14-моддаси талаблари бузилишини тўхтатиш ва ўтказилган танлов савдолари бўйича харид комиссиянинг 2020 йил 11 декабрдаги қарори (баённомаси)ни ва савдо натижалари бўйича тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида кўрсатма берилди.
Кўрсатма талаблари асосида харид комиссиянинг 2020 йил 11 декабрдаги қарори (баённомаси)ни ва савдо натижалари бўйича ғолиб деб топилган талабгор билан тузилган шартномаси бекор қилиниб, 1 млрд 113 млн 922 минг сўмлик маблағ бюджетга қайтарилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати