Касби туман “Киновидео” МЧЖнинг 2019 йил 12 декабрдаги 27-сонли мурожаатида Касби тумани электр таъминоти корхонаси томонидан 2017 йилнинг 1 август ҳолатига жамиятга фойданилмаган 31 501 кВт/соат ёки 10 365 000 сўм қарздорлик нотўғри ҳисобланганлигини, ўша даврда ҳақиқатда ҳисоблагич кўрсаткичи 3 500 кВт/соатни ташкил этганлиги, тадбиркор томонидан электр таъминоти корхоналарга қилган шикоятлари натижа бермасдан, корхонада электр энергияси таъминоти бўлмаслиги уларнинг фаолият кўрсатишга жиддий тўсиқ бўлаётганлигини билдирган.
Ушбу мурожаат ҳудудий бошқарма томонидан белгиланган тартибда маълумот олиш йўли билан ўрганилди. “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг маълумотига кўра Касби туман “Киновидео” МЧЖнинг номига истеъмолчи коди (ҳисоб рақами) очилмаганлиги, лекин бино жойлашган жойда Х. Худойбердиев номига “Никоҳ уйи” деб 460619-сон истеъмолчи коди (ҳисоб рақами) очилган.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида, Электр тармоқлари корхонаси томонидан Х. Худойбердиев номига “Никоҳ уйи” биносида электр таъминоти учун ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг ички ҳолати носозлиги ва ушбу электр ҳисоблагич давлат қиёслаш ва сертификатлаш марказидан кўрикдан ўтказилиб, кўриб чиқилиши лозимлиги тушунтирилган.
Шундан сўнг, ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг стандарт талабларига мослиги юзасидан кўрикдан ўтказилганда, Қашқадарё вилоят Синов ва сертификатлаш маркази томонидан мазкур электр ҳисоблагич қиёслов (методика поверки) талабларига мослиги аниқланиб, 2019 йил
24 декабрь куни 125888-сонли қиёслаш сертификати тақдим этилган.
Ўрганиш жараёнида, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур корхонага электр энергиясидан 10 365 000 сўм миқдорида қарздорлик Касби ТЭТК нинг собиқ ходими томонидан ПК “Электр ҳисоб” дастурига 31 501 кВт/соат асоссиз киритилганлиги аниқланиб, истеъмолчига
қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Натижада яна бир тадбиркорнинг манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланди!
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати