Учрашувда ҳар икки томон мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларнинг узоқ тарихини қайд этиб, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Жаноб Богданов самимий қабул ва умумий масалаларни муҳокама қилишга берилган имконияти учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Беларус Монополияга қарши курашишни тартибга солиш ва савдо вазирлиги фаолиятининг асосий жиҳатлари ҳақида гапириб, барқарор иқтисодий ривожланиш учун монополияга қарши ҳуқуқнинг аҳамиятини таъкидлади.
Томонлар Монополияга қарши курашишни тартибга солиш вазирлиги ва Рақобат қўмитаси ўртасида илғор тажрибалар алмашинувига алоҳида эътибор қаратган ҳолда биргаликдаги ишларнинг истиқболларини муҳокама қилдилар.