Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида, мавжуд монополистик соҳаларда хусусий секторга кенг имкониятлар йўлини очишни, шу билан бирга ушбу соҳаларда соғлом рақобат ва соғлом рақобат муҳитини шакллантиришни, шунингдек, мазкур йўналишларда давлат иштирокини кескин камайтиришни таъкидлади.
Мамлакат раҳбарининг белгилаб берган мазкур йўналишлардаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитасида рақрбат муҳитини ривожлантириш бўйича ислоҳотларни тезлаштириш бўйича лойиҳалаштириш идораси ташкил этилиб, рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Мазкур “Йўл харитаси” муҳим бўлган қуйидаги йўналишларни реализация қилиш бўйича аниқ 12 та чора-тадбирларни ўз ичига олади.
ҳудуд ва тармоқлар даражасида рақобат муҳити ҳолатини диагностикаси;
бизнесни ривожлантириш учун қўшимча заҳираларни аниқлаш ва бизнесни янада соддалаштириш;
бизнес учун маъмурий ва тартибга солиш юкини камайтириш;
рақобатни ҳимоя қилувчи профилактик механизм ва монополияга қарши курашиш комплеансини жорий этиш;
рақамли технологиялар ва бошқа имкониятларни кенг қўллаган ҳолда “ақлли” тартибга солишнинг прогрессив моделини яратиш билан монополияга қарши тартибга солишни ўзгартириш.
Лойиҳа идорасининг асосий вазифалари, рақобат муҳитини тизимли диагностика қилиш, айрим тармоқлар ва ҳудудларда рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқаришда кўмаклашиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг маъмурий юкини ва ҳаражатларини камайтириш бўйича таклифлар, табиий монополияларнинг ҳудудларини рақобат бозорига ўтишидагитўсиқларни бартараф этиш чоралари, давлатнинг иқтисодиётда иштирок этиш даражасини босқичма-босқич пасайтириш, халқаро молиявий ёрдамнинг жалб этилиши ва “Йўл харитаси”ни амалга ошириш учун институтларни ташкил этиш.
“Йўл харита”нинг амалга оширилиши натижасида, 2022 йилга келиб, монополия қилинган бозорлар сонини 25 фоизга қисқартириш, саноат маҳсулотларининг улушини 21 фоизга камайтириш, хизматларнинг умумий ҳажмида монополистик хизмат турларининг улушини 6 фоизга камайтириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини пасайтириш кутилмоқда. ЯИМнинг 40 фоизигача, лицензиялар ва лицензиялаш тартиб-қоидаларининг сонини камида 30 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳаларда иштирок этиш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (OECD) каби халқаро молиявий институтлар, шунингдек, Deloitte, Ernst&Young, SmartGov consulting сингари етакчи ташкилотлар жалб этилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати