Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқарма томонидан Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчаси 96-уйда яшовчи фуқароларидан белгиланган стандартларга мос бўлмаган иссиқ сув ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблардан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган саъйи-ҳаракатлар натижасида фуқароларга хизмат кўрсатувчи Фарғона вилояти “Иссиқлик манбаи” ИЧДК томонидан ишлаб чиқарилаётган иссиқ сув ва иссиқлик энергияси лозим даражада ҳарорат ва босимга эга бўлмаётганлиги сабабли 2019-2020 йил куз қиш мавсуми учун 22,0 млн. сўмлик ассосиз ҳисоб-китоблар олди олинди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати