2020 йил 28 январ куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига Пойтахтимизда газли ичимликлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган корхоналар учун ПЭТ-преформлар тайёрлайдиган “Пластмастер” МЧЖ томонидан электр энергияси билан боғлиқ мурожаат келиб тушди. Унга кўра, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Олтин топган кўчасида жойлашган “Пластмастер” МЧЖ корхонасига етказиб берилаётган электр энергияси кучланиши белгиланган сифат даражасидан пастлиги, бу эса, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнига салбий таъсир кўрсатаётганлиги келтирилган бўлиб, электр энергияси таъминоти сифатини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатилиши сўралган.
Мурожаатни ўрганиш давомида Тошкент шаҳри, Бектемир туманидаги “Водник” номли подстанция трансформаторида вужудга келган носозлик сабаб бўлганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан Электр энергетика назорат инспекцияси
ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси тегишли мутахассислари томонидан олиб борилган ўрганиш ва таъмирлаш ишлари натижасида,
“Пластмастер” МЧЖга электр энергияси кучланиши белгиланган сифат даражасига етказиб берилиши таъминланди.
Шунингдек, тадбиркорга амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.
Ҳурматли, Истеъмолчилар, шу каби ҳолатларга дуч келсангиз Қўмитага мурожаат этишингиз мумкинлигини, мурожаатларингиз белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ҳамда назоратга олинишини маълум қиламиз !
Телефон рақамлар: (71) 207-47-00, 207-48-00;
Электрон манзил: info@antimon.gov.uz;
Веб сайт: www.antimon.gov.uz.
#электрмуаммоси
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати