Рақобат қўмитаси томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг “Naptha Group L.L.C-FZ” компаниясининг “SDK Group And” МЧЖ ХКнинг 100 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.
“Naptha Group L.L.C-FZ” компанияси бир неча давлатларда нефт ва нефт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ташкилот;
“SDK Group And” МЧЖ ХК мотор мойи ва ёқилғи маҳсулотлари учун филтрлар ишлаб чиқарувчи ташкилот ҳисобланади.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар бозорда рақобатга таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ва битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.