Албатта, бу ибора илм-фан ўрганишига қаратилган. Аммо биз уни тўғридан тўғри бугунги кун талабларига боғладик. Уйингизда чироқ тез-тез ўчиб турса, ўзизни ўрта асрлар доноларига тенглаштириб ўтирмайсиз. Замон талаби бошқача…
Қамаши туман, Қизилтепа МФЙ, Ибн Сино кўчаси, 35-уйда яшовчи фуқаро Умрзоқова Райхон мурожаат қилиб, фуқаро яшаб турган кўчада электр энергияси кучланиши жуда пастлиги, ҳатто кеч қоронғу тушган вақтларда умуман ёруғи йўқлиги бунинг натижасида болалар китоб ўқишларининг ҳам имкони бўлмаётганлиги сабабли кўчага электр энергиси кучланишини талаб даражасида бўлиши учун бир дона трансформатор ўрнатиб берилиши бўйича бир неча марта туман ҳокимлиги ва электр тармоқлари корхонаси раҳбарига мурожаат қилган бўлишига қарамасдан мурожаати бўйича ҳеч қандай натижа бўлмаганлиги;
Қамаши тумани ҳокимлиги биносида ўтказилган сайёр қабул жараёнида, Қамаши тумани, Қизилтепа МФЙда яшовчи фуқаро Манзура Улашева мурожаат қилиб, фуқаронинг хонадони янги қурилганлиги сабабли, электр энергияси билан таъминланмаганлиги, бу борада бир неча марта туман ҳокимлиги ва электр тармоқлари корхонаси раҳбарига мурожаат қилган бўлишига қарамасдан мурожаати бўйича ҳеч қандай натижа бўлмаганлиги юзасидан мурожаат қилганлиги;
Худди шундай Қарши шаҳар ҳокимлиги биносида ўтказилган сайёр қабул жараёнида, Қарши тумани, Қуйибешкент МФЙ, Меҳнатобод кўчасида яшовчи фуқаро Дилдор Амировна Хамраева мурожаат қилиб, фуқаронинг хонадони янги қурилганлиги сабабли электр энергияси билан таъминланмаганлиги бу борада бир неча марта туман ҳокимлиги ва электр тармоқлари корхонаси раҳбарига мурожаат қилган бўлишига қарамасдан мурожаати бўйича ҳеч қандай натижа бўлмаганлиги юзасидан маълум қилинган.
Хусусан, Қамаши тумани, Қизилтепа МФЙда яшовчи фуқаро Манзура Улашева, Қизилтепа МФЙ, Ибн Сино кўчаси, 35-уйда яшовчи фуқаро Умрзоқова Райхон ва Қарши тумани, Қуйибешкент МФЙ, Меҳнатобод кўчасида яшовчи фуқаро Дилдор Амировна Хамраеваларнинг қилган мурожаатлари сайёр қабул жараёнида “Қашқадарё ХЭТ” АЖ ва вилоят Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва фуқаролар хонадонига янги электр энергияси линиялари ўрнатилиб паст кучланиши бўлган хонадонларга қўшимча замонавий линияларни монтаж қилиниши натижасида электр энергияси кучланиши меъёр даражасига келтирилди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлари алоҳида эътиборга олиниб ижобий ҳал этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармасига ташаккурнома изҳор этилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати