Жорий йил давомида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 554 та мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 489 таси ижобий ҳал этилган, қолган 65 таси эса ўрганиш жараёнида. Мурожаатлар жисмоний ва юридик шахслардан йўлланган бўлиб, улар турли йўналишларга бўлинади, булар, коммунал хизматлар, алоқа ва транспорт хизмати, ширкат хизматлари ҳамда табиий монополия субъектлари ҳаракатлари устидан шикоятлар ва соҳага доир бошқа масалаларни кўриб чиқиш.
Ушбу лавҳамиздаги мурожаатчи ўз аризасини 2018-2019 йиллар давомида истеъмол қилинган табиий газ учун аванс тариқасида тўланган маблағлар газ таъминоти томонидан ҳисобга олинмаслиги натижасида асоссиз қарздорлик юзага келаётганидан шикоят қилган.
Ботир Болтабоев – “Озод метан газ” МЧЖ раҳбари
- Биз мана шу оҳирги йиллар давомида газга тўловларни ўз вақтида топширганмиз, олдиндан тўлов қилиб юрганмиз. Лекин, бизни тўлаган пулларимизни қайта ҳисоб-китоб қилмаган. Яъни қайта ҳисоб-китоб қилиб газга ўтказмаган. Шундан кейин биз бир неча бор ҳудудий бошқармасига мурожаат этдик. Натижа бўлмагач Фарғона вилоят Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармасига мурожаат этдик.
Мурожаатни ўрганиш давомида “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан МЧЖга нисбатан олдиндан тўловни амалга оширганига қарамай нотўғри тариф қўлланилиши натижасида асоссиз 454 321 399 сўм маблағ ҳисоблангани аниқланди. Шундан сўнг. Ҳудудий бошқарма томонидан махсус комиссия тузилиб, ушбу ишни кўриб чиқди.
Охунжон Абдуллаев – Ҳудудий бошқарма бош мутахассиси
- Ўзбекистон туманида жойлашган “Озод метан газ” автомобилларга метан газ қуйиш шаҳобчаси томонидан бизга мурожаат келиб тушди. Мурожаатда ушбу юридик шахсга “Ўзтрансгаз” АЖнинг Фарғона вилоят ҳудудий филиали томонидан 2018-2019 йиллар давомида етказиб берилган табиий газ нархини ҳисоблашда улурга нисбатан 454 миллиондан ошиқ маблағлар асоссиз равишда қарздорлик сифатида ҳисоблангани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма ттомонидан ўрганиш ўтказилиб аниқланган сумма тадбиркорнинг ҳисобига қайта ҳисоб-китоб қилиб берди.
Газ билан муаммоли вазиятга Данғара туманида жойлашган “Liberal Gas Savdo” МЧЖ вакиллари ҳам рўбаро келишади. Унда “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти корхонаси томонидан истеъмол қилинган газ ҳажми “Фосса” дастурига нотўғри жойлаштирилиши оқибатида, асоссиз 85 290 800 сўм қарздорлик келиб чиқади. Ушбу мурожаат ҳам Ҳудудий бошқарма томонидан ўрганилиб, мурожаатчи фойдасига ҳал этиб берилади.
Ҳурматли тадбиркорлар агар сиз ҳам шу каби муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат этишинигиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Унутманг биз ҳамиша ёрдамга шаймиз!
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати