Рақобат қўмитаси электр энергия соҳасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳудудлар кесимида тизимли ишлар олиб бормоқда.
Жумладан,
Сирдарё вилояти мисолида
Сирдарё вилоятида фаолият олиб борувчи “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ ҳорижий корхонаси раҳбариниг электр таьминоти корҳонаси ходимлари томонидан корхонада энергоаудит текшируви ўтказилган бўлиб, мазкур текширув хулосалаларига кўра электр таьминотидан 370 млн сўмга яқин қарздорлик ҳисобланганлиги ва натижада ортиқча тўловлар олинганлиги маьлум қилиниб, ушбу қарздорликни қонун доирасида қайта кўриб чиқилишида ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарма олиб борган ўрганишлари натижасида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали томонидан “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ ХКга нисбатан асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Тошкент шаҳар мисолида
М.Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг, Электр таминотидан асоссиз равишда 14 000 000 сўм қарздорлик мавжудлиги ҳақида мурожаати келиб тушди.
Мазкур ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида, ҳудудий бошқарма томонидан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Тошкент шаҳар бўлинмасини жалб этган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Натижада, истеъмолчига асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Бухоро вилояти мисолида
Фуқаро электр энергия симлари таъмирталаб даражадалиги электр энергия симлари узилиб қисқа туташув содир бўлаётганлиги, бу ҳақда “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖга бир неча маротаба мурожаат қилинганлиги, бироқ электр тармоқлари корхонаси томонидан мурожаат ҳал этилмаётганлигдан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарман олиб борилган сай-ҳаракатлари натижасида, “Бухоро ҳудудий електр тармоқлари корхонаси” AЖ томонидан мурожаат ижобий ҳал этилиши таъминланди.
Жиззах вилояти мисолида
Зомин туманида истиқомат қилувчи фуқаро туман электр тармоқлари корхонаси томонидан далолатнома асосида нотўғри қўлланилган қоидабузарлик натижасида келиб чиққан 2 500 000 сўм қарздорликни бартараф этилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан мурожаатни ўрганиш натижасида, фуқаро фойдасига 2 млн сўмга яқин асоссиз ҳисобланган қарздорлик бартараф этилишига эришилди.
Андижон вилояти мисолида
Балиқчи туманида истиқомат қилувчи истеъмолчининг яшаш хонадонига электр таянч симёғочининг сифатсизлиги юзасидан мурожаат қилган. Ушбу ҳолат юзасидан Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси томонидан таъмирлатиб берилиши таъминланди.
Қорақалпоғистон Республикаси мисолида
Амударё туманида яшовчи фуқаро Р.Ахмедовдан электр энергияси кучланиши эрталаб ва кечқурун 150 -160 кВт, тушлик пайти 180-190 кВт бўлиб қолаётганлиги сабабли, электр энергия кучланишини бир меъёрда берилиши бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Фуқаронинг мурожаатида келтирилган масала юзасидан Қўмита ходимларининг саьй-ҳаракатлари натижасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Амударё ТЭТ 35/10 кВтли Қиличбой станциясидан чиқувчи “Қиличбой” фидерига уланган №269-сонли қуввати 400 кВт бўлган трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланган бўлиб, электр энергия сифатини яхшилаш мақсадида трансформаторлар пунктидан чиқувчи 0.4 кВтли тармоқларнинг фазалараро юкламасини тенг тақсимлаш ишлари олиб борилиб, 0.4 кВт электр энергия узатиш линиялари таъмирланиб, камчиликлар бартараф этилди ва фуқаронинг қонуний ҳуқуқлари тикланишига эришилди.
Тошкент вилояти мисолида
Янгийўл ва Зангиота туманларида истиқомат қилувчи фуқаролари хонадонларида электр энергиясиниг кучланиши жуда пастлиги,
20 Втга тушиб кетаётганлигидан норозилик билдириб, ҳудудий бошқармага мурожаат йўллаган.
Ҳудудий бошқарма олиб борган ўрганишлар натижасида, мазкур ҳолатлар ўз тасдиғини топиб, Ҳудудий электр тармоқларининг туман бўлинмалари узлуксиз электр энергия билан таъминланишига эришилди.
Фарғона вилояти мисолида
Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаро Қ.Мнинг яшаш хонадонида электр қуввати жуда пастлиги, 140 кВт дан ошмаётганлигидан норози бўлгани, М.Р. хонадонида электр ҳисоблагич юзага келган қисқа туташув сабабли куйиб қолгани сабабли таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва А.Н.электр таъминоти корхонаси томонидан шахсий ҳисоб рақам очиб бериш тўғрисидаги мурожаати тегишли ташкилот томонидан эътиборсиз қолдирилаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ҳудудий бошқарма томонидан юқоридаги истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъминланди.
Самарқанд вилоят мисолида
Фуқаро А.Ахадов яқинда уй сотиб олганлиги ҳамда олган вақтида коммунал тўлов(электр энергия)дан қарзи юқлиги маълум бўлсада коммунал тўлов(электр энергия)дан 1 ой вақт ўтиб 10 млн сўм асоссиз қарздорлик мавжуд эканлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарманинг ўрганишлар натижасига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Самарқанд вилоят ҳудудий филиалига керакли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва истеъмолчининг асоссиз қарздорлик бекор қилиниши таъминланди.
Навоий вилояти мисолида
Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Т.С. хонадонида иссиқлик тизими йўқлиги сабабли ушбу хизмат учун тўловларни тўламаганлиги сабабли хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси (ширкат) томонидан хонадони электр таъминотидан узиб қўйилганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарманинг ўрганиб чиқиши натижасида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “NAVOI COMFORT CITY PBK” МЧЖ томонидан фуқаронинг хонадонидаги электр таъминоти ноқонуний узиб қўйилганлиги аниқланди ва қайта улаб берилиши таъминланди.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотга нисбатан, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.