Билдириш
Жорий йилнинг ижтимоий тармоқда “Нега дорихоналарда Янумет, 50 мг/1000 мг, таб. №56, Merck Sharp & Dohme Б.В. (Нидерланды) дори воситаси нархлари ҳар хил эканлиги? Ушбу дори воситасини номини АрзонАптекаБот-га киритганлиги ва дорихоналарда дори нархлари тахминан 220 мингдан 450 минг сўмгача экан”лигидан норозилик билдирилган мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги
ПҚ-4554 сонли қарорининг 1-бандига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида талабларига кўра, истеъмолчининг талаблари у касса ёки товар чекини, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса, тегишлича расмийлаштирилган техник паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар тақдим этган тақдирда кўриб чиқилиши қонун билан белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализатсия қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 24-бандига кўра, дорихоналарда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига идентификaция маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори), дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг номи, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади.
Шу муносабат билан ушбу мурожаатда кўрсатилган ҳолат юзасидан фуқаро томонидан товар сотиб олинганлигини тасдиқловчи касса/терминал ва товар чеки билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади.