ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
“Call-center” хизмати сифатини янада ошириш ва кенгайтириш, фуқаролар мурожаатларини тўлиқ қамраб олиш ҳамда уларга ечим ва тавсиялар беришда қулайлик туғдириш мақсадида “Рақамли трансформация ва ауцорсинг маркази” ДУК тижорат таклифларига очиқлиги маълум қилинмоқда.
Кутилаётган ўзаро муносабат тури:
G2B
Асосий талаблар:
Келишув амалга ошганда (маълум муддатда), Ижрочи хизматининг синов муддати даврида кутилган натижаларни олиш, Ижрочи томонидан хизмат сифатини ошириш бўйича оптимал ечимлар ва таклифларнинг берилиши.
Талаб шартлари:
- Хизматларни узлуксиз амалга ошириш даврида Ижрочида ташқи, ички (техник, табиий ва ҳоказо) муаммолар вужудга келганда, Ижрочининг захиравий ресурслари мавжудлиги;
- Хизматларни узлуксиз амалга ошириш даврида Ижрочи томонидан ҳар бир мурожаатчининг қўнғироқлари реал вақтда (кутишларсиз) қабул қилиниши;
- Хизматларни узлуксиз амалга ошириш даврида Ижрочи томонидан ҳар бир мурожаатчининг қўнғироқларига тушунарли ва аниқ (амалдаги қонунчилик, низом, норма ва бошқа ҳужжатларга асосланган ҳолда) жавоб берилиши;
- Хизматларни узлуксиз амалга ошириш даврида Ижрочи томонидан ҳар бир мурожаатчининг қўнғироқларига камида икки тильда (ўзбек, рус) белгиланган тартибларда жавоб берилиши.
«Call-center» хизматини тақдим этувчи ташкилот ўзининг фаолияти ҳақида маълумот ва хизмат кўрсатиш бўйича тижорат таклифини барча дастурий, техник ва бошқа ресурсларини батафсил ёритган ҳолда 2023 йил 23 октябрга қадар тақдим этиши сўралади.
Боғланиш учун маълумот:
Электрон манзил: press@antimon.gov.uz
Телефон: 71 207-46-00 (ички 324)