Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 2021 йилнинг I ярим йиллик даврида жами суммаси 405,9 млрд. сўмлик 430 та шартномалар бўйича танлов ва тендер савдолари ўрганиб чиқилди.
Бунинг натижасида, 300 та танлов (тендер) савдоларида (323,8 млрд.сўмлик) савдоларни ўтказиш тартибини бузиш, 4 та савдоларда (18,0 млрд.сўмлик) иштирокчилар фаолиятини мувофиқлаштириш, 29 та савдоларда (26,8 млрд.сўмлик) манфаатлар тўқнашуви, 101 та ҳолатда шартнома қиймати 55,3 млрд.сўмлик харидлар савдо ўтказилмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузилганлик, 30 та ҳолатда шартнома қиймати 26,8 млрд.сўмлик харидларда буюртмачи ва иштирокчилар ўртасида аффилланганлик ҳолатлари ҳолати аниқланди.
Шунингдек, ҳисобот даврида қиймати 49,3 млрд.сўмлик 175 та танлов савдолари бўйича мониторинг ишлари ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш натижасида 16 та ҳолатда савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш, 77 та ҳолатда савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш, 6 та ҳолатда иштирокчилар ўртасида аффилланганлик ҳолатлари, 2 та ҳолатда буюртмачи ва иштирокчилар ўртасида аффилланганлик ҳолатлари аниқланди.
Ҳисобот даврида давлат харидларини амалга оширишда “Рақобат тўғрисида”ги қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги юзасидан 7 та бюджет ташкилотига иш қўзғатилиб, кўрсатмалар берилди.
Юқорида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган ташкилотларга нисбатан ўрнатилган тартибда тегишли кўрсатмалар берилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати