ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, миллий брендларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси миллий брендлар эгалари бўлган ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар фаолиятида учраётган қуйидаги салбий ҳолатлар бўйича мурожаат ва таклифларни қабул қилади: маҳаллий маҳсулотларга нисбатан инсофсиз рақобат, шу жумладан: демпинг…

Эълон

Биржада юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар савдоси ва давлат харидлари масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтади Рақобат қўмитаси, Республика товар-хомашё биржаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган, биржада юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, жумладан ёқилғи, кимёсаноати, оғир саноат соҳасида маҳсулотларини сотишда биржа савдоларини ташкил этиш, шунингдек, давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш масалаларига бағишланган семинарда иштирок этишга…

НАЗОРАТ ХАРИДЛАРИДА БИР ҚАТОР ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИФАТИ ВА ХАВФСИЗЛИГИ АМАЛДАГИ САНИТАРИЯ-ГИГИЕНИК ҲАМДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРМАСЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитаси томонидан бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат харидларида бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги амалдаги санитария-гигиеник ҳамда хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Сифатсиз маҳсулотларни муомалага чиқариш орқали қонунбузилишга йўл қўйган шахсларга, шунингдек сақлаш тартибларига риоя этмаган сотувчиларга нисбатан тегишли таъсир чоралари  белгиланмоқда. Мисоллар вилоят ҳудудий бошқармалари кесимида: Самарқанд вилояти 9 турдаги…

ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан фуқаро Ф.Mаматджановнинг “Rubicon Wireless Communication” МЧЖнинг 50 фоиз улушини олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик бериш юзасидан аризаси кўриб чиқилди. Таъкидлаш лозимки, “Rubicon Wireless Communication” МЧЖ “Perfectum” савдо белгиси остида мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилот ҳисобланади. Қўмита Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимнинг товар бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир…

20 ДАН ОРТИҚ ТИЖОРАТ БАНКИ ВА МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТИГА НИСБАТАН РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ ТАЛАБЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади. Олиб борилган мониторинг ва таҳлиллар натижасида оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларда қонунчилик талабларига зид, истеъмолчиларни чалғитувчи ёки нотўғри ахборотни ўз ичига олган рекламаларни жойлаштириш ҳолатлари ҳамон учраб тургани аниқланди. Бундай қонунбузилишларнинг…

Биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархларидан юқори нарх қўллаш орқали асоссиз даромад олган “T.O-MOXIDIL” ХКга нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи томонидан биржа нархлари доимий равишда мониторинг қилиб борилади. Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан биржа савдоларида рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар юзасидан…

Назорат харидлари давомида сифат талабларига жавоб бермаган 482 номдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди

Рақобат қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда чакана савдо нуқталарида сотилаётган халқ истеъмол товарларининг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида назорат харидлари мунтазам ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар доирасида маҳсулотлар аккредитациядан ўтган лабораторияларда текширилиб, уларнинг давлат стандартлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги баҳоланмоқда. 2021–2025 йиллар ҳамда 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида республика бўйича қарийб 2…

УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқларида жойлаштирилган реклама материалларининг «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, туроператорлар томонидан «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ўрганилди. Натижада Қўмитанинг Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан жами 6 та — «Hamroh Tour»,…

Тошкент вилоятида Рақобат қўмитасининг фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, тегишли ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилди

#Очиқ_мулоқот Тошкент вилоятида Рақобат қўмитасининг фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, тегишли ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқоти ўтказилди. Очиқ мулоқотни Қўмита раисининг ўринбосари У.Давлатов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда Қўмита томонидан республика ҳудудлари кесимида ўтказилаётган бундай очиқ мулоқотлар, уларнинг мақсади ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Ҳудудий бошқарма бошлиғи Ж.Исмоилов 2025 йил якунлари ва 2026 йилнинг…

Рақобат қўмитаси делегациясининг АҚШга амалий сафари давом этмоқда

Рақобат қўмитаси делегациясининг АҚШга амалий сафари давом этмоқда Қўмита раҳбарияти бошчилигидаги делегация АҚШда бўлиб турган амалий сафар чоғида бир қатор халқаро тадбирлар ва расмий учрашувларда иштирок этмоқда. 🔵 Делегация Флорида штати Бока Ратон шаҳрида ўтказилган “Халқаро фьючерс саноати” конференцияси — FIA Global Cleared Markets Conference очилиш маросими ва асосий сессияларида иштирок этди. 🌐 Мазкур анжуман…