2020 йил январь ойида Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратига хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик олиш бўйича жами 10 та (2019 йилнинг мос даврида
12 та) мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатлар Қўмита томонидан ўрганиб чиқилиб, 1 таси бўйича тузиладиган битимга монополияга қарши органнинг розилиги талаб этилмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган бўлиб, 9 та мурожаат юзасидан Қўмитанинг масъул бошқармаси томонидан тегишли бозорлар чуқур таҳлил қилиниб, Қўмита маҳсус комиссиясининг тегишли қарорлари билан битимларга розилик берилган.
Монополияга қарши орган томонидан олдиндан розилик берилган битимларнинг умумий қиймати мазкур ойда 440,8 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 440,4 млрд. сўмлик (99 фоиз) битимлар хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.
Солиштириш учун, 2019 йилнинг январь ойида монополияга қарши орган томонидан олдиндан розилик берилган битимларнинг умумий қиймати 359,8 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 359,3 млрд. сўмлик
(99 фоиз) битимлар хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келган. Бундан кўриниб турибдики, жорий йилнинг январь ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мамлакатимизга 80 млрд. сўмдан кўпроқ қийматдаги хорижий инвестициялар киритилиши кўзда тутилмоқда.