Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти бошқармасининг маҳсус комиссияси томонидан 6.09.2019 йилдаги 11-сонли кўрсатмаси билан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан чақиқ тош ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларларга етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни амалга оширишда қўлланилган 1.6 коэффициенти нотўғри ҳисобланганлиги аниқланиб, олинган 640.367.796 сўм олинган маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш вазифаси юклатилган эди.
Мазкур кўрсатмани ижросини таъминлаш мақсадида, жамиятнинг 12.10.2019 йилдаги 498-буйруғи билан шаҳар ва туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарларига нотўғри ҳисобланган 421.851.576 сўм маблағни 20 та субъектлар билан қайта ҳисоб-китоб қилиш вазифаси юклатилди.
Юқоридаги буйруқ ва вазифалар асосида жойлардаги ҳар бир электр тармоқлари корхоналари, ҳар бир хўжалик субъектлари билан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тегишли тартибда қайтарилган ва далолатномалар тузилган.
Бу ҳақда Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг 27.11.2019 йилдаги 30-09/3725-сонли хати билан маълум қилинган.