Наманган вилоятининг Косонсой тумани ўтган асрнинг 1926 йилида ташкил топган. Тарихига назар солсак қизиқарли фактларга дуч келамиз. 47 йил ичида (1926 йилдан 1973 йилгача) Фарғона водийсининг уччала вилоят таркибига кириб чиқган ва ниҳоят Наманган ичида қолган.
Ҳа, ҳар бир давлат, худуд, шаҳар ва ҳаттоки кичкина бир қишлоқ ҳам ўз тарихига эга. Инсонлар чи? Баъзан инсонлар тақдири ўз мураккаблиги билан ўйлантириб қўяди.
Зулайҳо Давлатова Косонсой туманининг “Чак” маҳалласида истиқомат қилади. Уч фарзанднинг онаси, оила бекаси, турмушнинг оқу-қора чизиқлардан иборатлигини, баъзан сийлаб баъзан мушт кўрсатиб туришини ҳам яхши тушунади. Саккиз ёшлик ўғли Озодбек туғилгандан бери эшитиш қобилияти паст. Болакай шифокорларнинг доимий назоратида. Ноумид шайтон деганларидай, Озодбек ҳаётида ўксинмаслиги учун, ота-онаси пул тўплаб қиммат эшитиш аппаратини бош миясига ўрнатиш учун операция қилдирган. Боланинг муаммоси етмагандек ҳаёт тарзини осонлаштирадиган шароитларнинг уйда йўқлиги ҳам ортиқча ташвишга соларди. Бир неча йилдан бери, оила яшайдиган маҳаллада, мавжуд ичимлик суви унинг хонадонида йуқлиги, бир икки километр нарида жойлашган сойдан сув олиб келиб уй юмушларига ишлатишлиги ҳам анча чарчатиб қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига биноан шаклланаётган “Маҳаллабай” ишлаш тизимига асосан, иқтисодий блок таркибига кирган Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Акциядор – тижорат банк “Туронбанк” Наманган вилояти Косонсой туманига бириктирилган. Аҳолининг дардини эшитиш, ҳар бир инсон билан алоқада бўлиш – Давлат дастурининг асосий мақсади.
Ҳомийлар ва муттасадди ташкилотлар иштирокида Зулайҳо Давлатова истиқомат қилаётган маҳаллага тоза ичимлик сув таъминоти тизими ўрнатилинмоқда.
Сув таъминотини йўлга қўйиш учун. 350 метр траншея қазилиб, диаметри 32 ва 50 мм(лик) қувурлар уланиб ётқизилди.
Яхши хабарлардан руҳланган аёл, оиланинг келажаги учун режалари катта. Улардан бири, ўзининг томорқасида иссиқхона қуриб, унда лимон етиштириш ва оиланинг иқтисодий аҳволини яхшилаш.
Бу истакда бўлган яна бир Косонсойлик аёл Лобар Эшматова. Анча йилдан буён иш қидириб сарсон бўлган она, ниҳоят, орзусига эришди.
Эндиликда Лобар опа Косонсой туманида жойлашган текстиль ишлаб чиқариш кохонасида иш олиб боради. Ўз вақтида, катта корхонанинг режалари ҳам катта: фаолиятини кенгайтириб, янги иш ўринлари яратиш.
Танлов имконияти бўлгани яхши. Кимдур ўз салоҳиятини йирик корхонада кўрсатса, кимдур ўз ғояларини хусусий тадбиркорликга йўналтиради. Мунира Каримова яқин орада оналик бахтига сазовор бўлиши билан биргаликда, оила бюджетига ўз хиссасини қўшиш ниятида.
Совға қилинган замонавий тикув дастгоҳида, буюртма асосида кийим – кечак тикишни режалаштирган.
Косонсой тумани “Гўзар” маҳалласи, “Тергачи” кўчаси. Бу ерлик аҳолининг бир неча йилдан бери қийнаб келаётгна бир муаммо мавжуд.
Ушбу ташландиқ жойни, ободонлаштиришни мақсад қилган хусусий тадбиркор – “Муродим голд” МЧЖнинг рахбари Улугбек Махмудов, ўзининг истиқболли лойиҳасини тақдим этмоқда.
Тадбиркор томонидан тақдим этилаётган лойиҳада, 90 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Худди шундай яна бир манзил – туманнинг “Ширинбулоқ” маҳалласида жойлашган. Йиллар сайин унумсиз турган бино ва унинг атрофидаги майдон, бир қарашнинг ўзида инсонни ҳайратга солади. Ачинарли ҳол. Бир гектар ер майдони бугун кўчанинг кўркини бузиб турибди холос. Ваҳоланки, шу жойдан ҳам унумли фойдаланиш мумкин. Бунга яраша Улугбек Маҳмудовнинг яна бир тақдимоти. Лойиҳага асосан тадбиркор 4 млрд 300 млн сўм сармоя киритиш орқали(тенг ярми кредит маблағлари), бу ерда МДФ, алюмин ҳамда текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этишни таклиф этяпти. Бунинг эвазига 150 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Айтганча, тақдим этилаётган лойиҳалар сифатига ишонч билдириш ёки билдирмаслик ҳақида гапирадиган бўлсак, бир нарсани эътиборга олиш зарур. Бу соҳада тадбиркорнинг тажрибаси аллақачон амалиётда синалган. Мисол тариқасида Косонсой тумани Марказида жойлашган бизнес мажмуа ва ёшлар ҳиёбонини келтириш мумкин. Ўз вақтида бу ерлар ҳам ташландиқ жойлар бўлган. Бугун эса, кўриб турганимиздек ортиқча таъриф талаб этмайди.
Умримизнинг тенг ярими харакатда ўтади. Харакатланишда теккиз ва равон йўлнинг роли бошқа. “Гўзар” ва “Боғ” махалларининг аҳолисидан сўралса, йўлнинг емонлиги ҳаёт тарзига салбийлигини обдон гапириб беради. Қуёшли кунлар ўтиб, намгарчилик бошланганда муаммолар купайиб бораверади. Сувга тулиб, балчиқ аҳволига кепқолган йўллардан, болажонлар боғча ва мактаб, қариялар новойхонага бориб келиши оғирлашади.
“Гўзар” ва “Боғ” маҳаллаларида жойлашган иккита ачинарли холатдга келиб қолган кўчаларига 80 тонна шағал ётқизилиб, эндиликда теккислантирилади. Бундан ташқари, режага асосан яна иккита кўча таъмирланади.
Албатта, булар билан келажагдаги режалар тўхтаб қолмайди. Расмий маълумотларга кўра, Косоносой туманида 200 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Табийки, ҳар бир инсоннинг тақдирида учраб турадиган муаммолар бор. Уларни ўрганиш ва ҳал этиш жараёни давом этади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати