2020 йил 2 мартдан 6 мартигача Тошкентда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокараларнинг 5-босқичи бўлиб ўтмоқда. Ушбу музокаралар гуруҳида Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.
Тадбир давомида Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари Европа томони билан рақобат тўғрисидаги қонунни қўллаш масалалари, экспорт ва импорт монополияларини тайинлаш муаммолари, шунингдек, имтиёз ва преференцияларга эга бўлган давлат корхоналари ва корхоналарининг фаолияти масалаларини муҳокама қилдилар.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати