Тасаввур қилинг 1га майдонга экилган дарахтлар 1 соат давомида 200 киши нафас олишида ишлаб чиқарган углекислотани ютиб юбориши мумкин экан. Ёғоч туридан қатъий назар 1 тонна мутлақо қуруқ ёғоч ҳосил бўлиши билан бирга, у ўртача 1,83 тонна углекислота ютиб юборади ва 1,32 тонна кислород ажратади.
Йилига 1 киши (400 килограмм) кислород билан таъминланиши учун бир киши бошига 0,1-0,3 га ўрмон майдони тўғри келади.
“Уй қуриш, дарахт экиш, ўғилни вояга етказиш” – бу сўзлар асрлар давомида халқимиз эркаклари учун ўзига ҳос бир қадриятни шакллантирган ҳақиқатлардан бири. Бир лаҳзага мазкур сўзларга ўзгача назар билан қараб, келажакда фарзандларимиз учун ҳоҳ қиз ёки ўғил бўлсин. Уларга озода ва ям-яшил шаҳар, қишлоқ ва маҳаллаларда яшашлари учун имконият яратайлик!
Айнан мана шундай эзгу ниятларни кўзлаб Қўмита томонидан баҳорнинг илк кунларида дархт кўчатлари экилди. Шу билан бирга шаҳримизнинг Олмазор туманида жойлашган иккита мактабга ҳам берилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати