Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига истеъмолчилар томонидан замонавий электр энергия ҳисоблагичларни ўрнатишдаги муаммолар ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Шу сабабли, айни вақтда амал қилиб келинаётган “Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг асосий қисмларини келтириб ўтмоқчимиз. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 2018 йил 7 февралдаги 3, 2-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3005)
Маиший истеъмолчилар амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда электр энергиясини замонавий ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш жараёнида қуйидагиларга:
- Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (кейинги ўринларда ҲЭТК деб аталади) томонидан замонавий ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича истеъмолчиларни камида 10 кун олдин жойлардаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали хабардор қилиниши;
- Ҳисобга олиш приборларини, шу жумладан индукцион ва замонавий приборларни ечиб олиш (демонтаж қилиш) ва ўрнатилаётган замонавий ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ҲЭТК ходими томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) вакили ва истеъмолчи иштирокида амалга оширилиши;
- ҲЭТК ва Бюро вакили истеъмолчилардаги ҳисобга олиш приборларини ечиш
ва ўрнатиш ишлари соат 8.00 дан 20.00 гача амалга оширилиши, бунда ҲЭТК ва Бюро вакили истеъмолчига ўзининг хизмат гувоҳномасини кўрсатиши мажбурлиги; - Ҳисобга олиш приборларини, шунингдек улар ўрнатиладиган махсус шкафларни харид қилиш, шу жумладан мавжуд (шунингдек индукцион) приборларни алмаштириш, монтаж қилиш, давлат қиёсловидан (шу жумладан, даврий давлат қиёсловидан) ўтказиш ҳамда ўрнатиш ҲЭТК ҳисобидан амалга оширилиши, Бюро вакиллари билан биргаликда маиший истеъмолчи иштирокида бепул уланиши, рўйхатга олиниши ва пломбаланиши;
- ҲЭТК ходими томонидан истеъмолчиларга ҳисобга олиш приборининг давлат қиёсловидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат тақдим этилиши;
- ҲЭТК ходими истеъмолчидаги мавжуд ҳисобга олиш приборлари ечиб олишда Бюро вакили ва истеъмолчи иштирокида ундаги пломбаларнинг бутунлигини текшириши ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузиши ҳамда далолатноманинг барча нусхалари электр корхонасининг ходими, Бюро вакили ва истеъмолчи томонидан имзоланиши;
- Далолатномада ҳисобга олиш приборининг тури, унинг завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, ечиш пайтидаги кўрсаткичи ва бошқа зарур маълумотлар кўрсатилиши, далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилиши, қолган нусхалари ҲЭТК ва Бюро вакилларида қолиши;
- Ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган ва улангандан сўнг ҲЭТК ходими ва Бюро вакили истеъмолчи иштирокида ҳисоблагичнинг клемма қопқоғини (схемасини), ҳисоблагичнинг хотира блокини ва дастурлашга кириш тугмасини (ўчиргичини), ўтиш клеммаларини пломбаланишига эътибор бериш лозим.
Агарда Сизнинг хонадонингизга замонавий ҳисоблагичларнинг ўрнатилишида ҲЭТК томонидан юқоридаги тартибларга амал қилинмаганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига белгиланган тартибда мурожаат этишингиз мумкинлиги билдирилади. телефонлар:
(71) 207-47-00
(71) 207-48-00
Сайт: www.antimon.gov.uz.
1159
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати