Иқтисодиётимизни ривожлантиришни асосий мезонларидан бири сифатида, товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотлар ва хизматлар нархларни белгилашга эмас, балки ушбу корхоналар ўртасида ва уларнинг фаолият йўналишларида соғлом рақобатни ривожлантириш ҳисобига нархларнинг пасайишига ва маҳсулот сифати ошиширишга этибор қаратиб келинмоқда.
Бундан ташқари, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда рақобат муҳитини шакллантириш ва рақобатни ривожлантириш учун шарт-шароитлар мавжуд бўлган монопол соҳаларда хусусий секторнинг кириб келиши учун йўл очишга катта эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ–5877-сон Фармони билан монопол корхоналар ва хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулотлари нархини белгиланишнинг шаффофлигини таъминлаш белгиланган.
Ушбу топшириқлар ижросини юзасидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қўшма қарор қабул қилиниб, унда Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда табиий монополия субъектларининг интернетдаги расмий веб-сайтларида ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш тўғрисидаги тартиб ишлаб чиқилди.
Мазкур Тартиб монопол корхоналар ва хўжалик юритувчи субъектлар маҳсулотлари нархини белгиланишнинг шаффофлигини таъминлаш, товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополия субъектлар томонидан ишлаб чиқиладиган товар (иш, хизмат)лар таннарх ва нархлар шаклланиши мониторинг қилиш имкониятини яратади.
Шу билан бирга, мазкур соҳаларга хорижий ва хусусий инвесторларни жалб қилиш ва соҳада рақобат муҳитини ривожлантириш имкониятларини шунингдек, истеъмолчилар учун ўз вақтида сифатли маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятларини яратилади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати