Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Бекзод Умматов ва Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати мавзуси – Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳузурида ташкил этилган Товар бозорларини таҳлили ва прогнозлаштириш марказининг функциялари ва режалари билан танштиришдан иборат бўлди.
Янги ташкил этилган Марказ олдига қўйилган асосий вазифалардан бири – ички ва ташқи бозорлардаги нархларни интерактив таҳлил қилишдир.
Бўлиб ўтган давра суҳбатида шунингдек, биржа орқали сотилаётган маҳсулотларни асосий турлари нархларининг устидан мониторинг олиб боришда Қўмита ва Биржа ўртасида ўрнатилган ўзаро ахборот алмашиш ҳолати, суюлтирилган газ, шакар ва бошқа товар позицияларини биржа савдолари орқали сотишда чекловларни олиб ташланиши, истеъмолчилар томонидан ижобий қабул қилингани, ҳамда Биржани Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини йўлга қўйиш масалалари тўғрисида фикр алмашилди.
Давра суҳбати якунида республикада соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантириш мақсадида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати