2019 йилнинг ноябр ойида Монополияга қарши курашиш қўмитасига “Colgate-Palmolive Company” компанияси вакилидан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда айтилишича, мазкур бозорда фаолият юритаётган “Dentafill Plyus” МЧЖ унга тегишли бўлган “COLGATE” товар белгисига жуда ўхшаш бўлган “GALAXY” товар белгиси остида тиш ювадиган чўтка ишлаб чиқариб сотаётгани ва бу билан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддаси бузилгани баён қилинган.
Ушбу мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ва ҳақиқатда хам юқорида келтирилган қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйилгани қайд этилди.
Рақобат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ, интеллектуал мулкка нисбатан мутлақ ҳуқуқни бузилиши билан боғлиқ масалалар, қачонки ушбу холат ўзаро рақобатлашувчи субъектлар ўртасида содир этилгандагина кўриб чиқилади. Олиб борилган ўрганишларни кўрсатишича, “Colgate-Palmolive Company” компанияси ва “Dentafill Plyus” МЧЖ бир хил маҳсулотни (тиш чўткаси) ишлаб чиқаради ва реализация қилади, демак улар ўзаро рақобатлашучи субъектлар ҳисобланади.
“Dentafill Plyus” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни “Colgate-Palmolive Company” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ўхшашлигини аниқлаш мақсадида, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилинди ва ушбу агентлик хулосасига кўра (товар белгисини ранги харфларни жойлашиши, уларни шакли) “Dentafill Plyus” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга жуда ўхшашлиги, яъни ушбу жамият томонидан компанияга тегишли бўлган товар белгисидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди.
Юқорида қайд қилинганларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 12 моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги №225-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом”нинг 11-бандига мувофиқ, “Dentafill Plyus” МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 13-моддаси, биринчи қисмини учинчи ва тўртинчи хатбошилари бузилиши бўйича иш қўзғатилди ва ушбу тўғрисида томонлар хабардор қилинди.
Қўзғатилган иш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиб, иштирокчиларининг далиллари ва тушунтиришларини ўрганган ҳолда, Махсус комиссия рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда, “Dentafill Plyus” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни этикеткасида фойдаланилган “GALAXY” товар белгиси (ранги, харфларни жойлашиши, уларни шакли) “Colgate-Palmolive Company” компаниясининг “COLGATE” товар белгисига адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган товар белгисидан фойланганини аниқлади, бу эса инсофсиз рақобат ҳолати деб талқин қилинади.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида, Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 12 моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги №225-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом”нинг 20 ва 22-бандларига мувофиқ, “Dentafill Plyus” МЧЖ “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддаси талаблари бузилишини тўхтатиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати